Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Болалар ўтин йиғишади, оталари олов ёқишади, хотинлар эса хамир қориб, само қироличасига атаб нонлар ёпишади. Ғазабимни қўзғатиш учун бегона худоларга шароб назрини келтиришади. Бу қилмишлари билан улар Менга эмас, ўзларига зарар келтирмоқда–ку! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўзларини шарманда қилишмоқда–ку! Эгамиз менга шундай деди: “Ана кўрдингми, инсон? Яҳудо халқининг мана шу ерда қилаётган жирканч ишлари етмасмиди?! Улар бутун юртни зўравонликка тўлдирмоқдалар, қайта–қайта қаҳримни келтирмоқдалар. Мени ҳақорат қилаётганларини бир кўриб қўй! Ўшанда уларга айтган эдим: ‘Ҳар бирингиз, кўзингизни қувонтирган макруҳ бутларингизни йўқотинглар. Миср бутларига сиғиниб ўзингизни булғаманглар. Эгангиз Худо Менман.’ Аммо улар Менга қарши исён кўтардилар. Гапимга қулоқ солмадилар. Биронтаси ҳам макруҳ бутини ташламади, Миср худоларидан улар воз кечмадилар. Шунда Мен қаҳру ғазабимни Мисрдаёқ уларнинг устига ёғдирмоқчи бўлдим. У эса ёшлик даврини, Мисрда қилган беҳаёлигини эслаб, янада кўп фоҳишалик қилаверди. Жинсий аъзолари эшакларникидай, манийлари айғирларникидай бўлган ўйнашларига ҳирс қўйди. Ёшлигида қилган беҳаёликларини қайтармоқчи бўлди. Ўша пайтларда Мисрликлар эмчакларини сийпалаган эдилар, қизлик кўкракларини силаган эдилар.
Выбор основного перевода