Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Сизларни чўпоннинг таёғи билан саралайман, аҳдимга бўйсунишга мажбур қиламан. Шунда сизни булғаган қабиҳ ишларингизни, тутган йўлларингизни эслаб, ўзингиздан–ўзингиз ҳазар қиласизлар. Мен сизнинг эгри йўлларингизга, қабиҳ ишларингизга кўра, иш тутмайман. Ўз номим ҳақи, сизларга яхшилик қиламан. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»” Мен сени Ўзимга абадий никоҳлаб оламан. Сенга нисбатан адолатли ва одил бўламан. Сени доим севаман, меҳр–шафқат кўрсатаман. Сенга вафо қиламан, сен Мени Эганг деб биласан.” Биз Худонинг фарзандлари эканлигимизни кўрсатиш учун У юрагимизга Ўз Ўғлининг Руҳини юборди. Бу Руҳ орқали биз Худони “Отажон” деб чақирамиз.
Выбор основного перевода