Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу орада Филистлар ҳам Яҳудо қир этакларидаги ҳамда Нагав чўлидаги шаҳарларга ҳужум қилиб, Байт–Шамаш, Ойжавлон ва Гадерўт шаҳарларини қўлга киритдилар, шунингдек, Сўху, Тимнах ва Гимзо шаҳарларини ва бу шаҳарлар атрофидаги қишлоқларни қўлга олиб, ўша жойларга ўрнашиб олдилар. Шоҳ Охоз Яҳудо халқини гуноҳ қилишга ундаб, Эгамизга ҳаддан ташқари кўп хиёнат қилгани учун, Яҳудо халқини Эгамиз шу қадар таҳқирлаган эди. “Эй инсон, агар бирор юртнинг аҳолиси Менга бўлган садоқатини унутиб, гуноҳга қўл урса, Мен уларга қарши қўлимни кўтариб, бутун юртга очарчилик юбораман. Одамларни бир бурда нонга зор қиламан. Юртдаги одаму ҳайвонларни қириб ташлайман. Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, чексиз қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларга ҳукмронлик қиламан. Сизлар бегона халқлар орасига тарқалиб кетдингиз, Мен сизларни ўша юртлардан олиб чиқаман. Қудратим, ажойиботларим ва алангали ғазабим билан сизларни йиғиб оламан.
Выбор основного перевода