Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам айтар: “Эй бола кўрмаган бепушт аёл! Шодликдан ҳайқир! Эй тўлғоқ оғриғини билмаган аёл! Севинчдан ҳайқир! Ахир, ташлаб кетилган аёлнинг болалари Эри бор хотинникидан ҳам кўпроқ бўлади. Бошингни кўтариб, атрофингга боқ! Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда. Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар, Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман. Сенинг опанг Самария ўз қизлари билан шимолда, синглинг Садўм эса ўз қизлари билан жанубда яшар эдилар. Шунда сизни булғаган қабиҳ ишларингизни, тутган йўлларингизни эслаб, ўзингиздан–ўзингиз ҳазар қиласизлар. Шунда сизлар ёвуз йўлларингизни, қабиҳ қилмишларингизни эслайсизлар, қилган гуноҳларингиз ва жирканч одатларингиз учун ўзингиздан нафратланиб кетасизлар.
Выбор основного перевода