Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ернинг чўққиларига Исроилни ҳукмдор қилди, Даланинг ҳосили билан уни тўйдирди. Тошдан чиққан асал билан, Тошлоқ ерда ўсган зайтунларнинг мойи билан боқди. Сигир қатиғию эчки сути билан, Қўзичоқ ва қўй думбаси билан, Башан қўчқорию бузоқлари гўшти, Аъло буғдой билан боқди. Узумдан қилинган аъло шаробдан ичирди. Сўнгра Шомуил мой идишини олиб, Шоулнинг бошига мой суртди. Кейин Шоулни ўпиб, шундай деди: — Мана, Эгамиз сенга мой суртиб, Ўз халқига ҳукмдор этиб танлади. Шунинг учун осмондаги Отам Менга инъом қилган Шоҳликни Мен сизларга инъом қиляпман.
Выбор основного перевода