Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо йўл бўйида ўтирган Тамаранинг олдига келди. Бу аёл ўзининг келини эканини Яҳудо билмагани учун унга: “Мен билан бирга бўлгин”, деб таклиф қилди. — Сиз билан бўлсам, эвазига нима берасиз? — деб сўради Тамара. — Сурувимдан бир улоқча юбораман, — деди Яҳудо. — Улоқчани юборгунингизча, менга гаровга бирон нарса қолдириб кетсангиз, — деди Тамара. Нагав чўлидаги ҳайвонлар ҳақида башорат: Элчилари эшагу туяларга хазиналарини ортиб, Мисрга олиб кетмоқда. Ваҳимали саҳро бўйлаб секин Миср томон бормоқда. Улар бормоқда шерлару заҳарли илонлар Яшайдиган саҳро бўйлаб. Аммо Миср уларга ёрдам бермайди. Ёлғиз дайдиган қулондай у, Оссурияга ёрдам сўраб борди. Эфрайим ўзини ўйнашларига сотди. У бошқа халқларга сотилган бўлса ҳам, Мен уни йиғиб оламан. Оссурия шоҳининг зулми остида У тезда хазон бўлади.
Выбор основного перевода