Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бугун Эгангиз Худо билан аҳд қиласизлар. Бу аҳдни Эгангиз Худо Ўз қасами билан муҳрлайди, йўлбошчиларимиз қаторида онт ичамиз. Агар онтимизни бузсак, лаънати бўлайлик. Худо Ўз қули Мусо орқали берган қонунга биз амал қилиб яшаймиз. Эгамиз — Раббимизнинг амрларига, қонун–қоидаларига ва фармонларига риоя қиламиз. Сўнг шоҳ оиласига мансуб бўлган бир кишини танлади. Унга қасам ичдириб, у билан бир сулҳ тузди. Исроил халқи итоаткор бўлсин, исён кўтармасин, сулҳга риоя қилгани учун омон қолсин деб, Бобил шоҳи юртдаги барча нуфузли одамларни ўзи билан олиб кетди.
Выбор основного перевода