Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У борган сари фоҳишаликка берилиб кетар эди. Бир куни у Бобилликларнинг деворга туширилган расмларини кўриб қолди. Улар қизил рангга бўялган эди. Белларида камар, бошларида кўркам салла билан тасвирланган эдилар. Улар Халдей юртида туғилган Бобил отлиқ саркардаларига ўхшар эдилар. Охолибо ўша расмларни кўрди–ю, шаҳват унинг қонини қиздира бошлади. У Бобилга чопарлар жўнатиб, Бобилликларни ўз ҳузурига чорлади. Бобилликлар унинг олдига кирдилар, ишқ тўшагига у билан ётдилар, ўз ҳирси билан уни булғадилар. Охолибо булғангандан кейин Бобилликлардан жирканиб кетди, улардан юзини ўгирди.
Выбор основного перевода