Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо халқ қулоқ солмади. Манаше халқни шу қадар йўлдан оздирдики, Канъон юртидан Эгамиз йўқотиб юборган халқлардан ҳам кўра, кўпроқ қабиҳ ишлар қилдилар. Аммо у қонун–қоидаларимга қарши чиқди, атрофдаги халқлардан кўра, кўпроқ қабиҳлик қилди. У қонун–қоидаларимни рад этди, фармонларимга бўйсунмади.” Шунинг учун Эгамиз Раббий Қуддусга айтмоқда: “Сизлар бадкирдорликда атрофингиздаги халқлардан ҳам ўтиб тушдингиз. Фармонларимга бўйсунмадингиз, қонун–қоидаларимга риоя қилмадингиз. Ахлоқсизликда бошқа халқлардан баттар бўлдингиз.
Выбор основного перевода