Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Лут Иордан текисликларини танлади ва шарқ томонга кетди. Шу тариқа Ибром билан Лут бир–биридан айрилдилар. Ибром Канъон юртида ўрнашди, Лут эса Иордан текисликларидаги шаҳарлар орасига ўрнашиб, чодирларини Садўм ёнига кўчирди. Садўм аҳолиси ўта қабиҳ бўлиб, Эгамизга қарши оғир гуноҳлар қилар эдилар. Эгамизнинг каломини эшитинг, Садўм йўлбошчиларининг издошлари! Худойимизнинг ўгитига қулоқ солинг, Ғамўра халқининг шериклари! Барча қилмишларидан кейин ҳам, олдимга қайтиб келади, деб ўйлаган эдим. Лекин у қайтиб келмади. Шунинг учун Мен садоқатсиз Исроилга талоқ хатини бериб, жўнатиб юбордим. Унинг синглиси Яҳудо эса буни кўрган эди. Шунга қарамай бу мунофиқ заррача ҳам қўрқмади, у Менга вафо қилмай, фаҳшга берилди. Каттасининг исми Охола, кичкинасининг исми Охолибо эди. Мен икковини ҳам Ўз никоҳимга олган эдим, улар Менга ўғил–қизлар туғиб беришди. Охола Самарияни, Охолибо Қуддусни билдиради. Эгамиз шундай дейди: “Ака–укаларингизни — Ёми, яъни «Менинг халқим», опа–сингилларингизни — Руҳамо, яъни «Раҳмдан баҳраманд» деб чақиринглар. Булардан олдинроқ Ишаё яна шундай деб айтган эди: “Агарда Сарвари Олам Қолдирмаганда эди бизга зурриёт, Садўм шаҳрининг ҳолига тушар эдик, Ғамўра шаҳридай хонавайрон бўлардик.”
Выбор основного перевода