Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен анча олдин Бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. «Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг. Атрофингдаги яланг қирларга назар солиб, қара! Сен фоҳишалик қилмаган бирор жой қолдими?! Сен йўл бўйларида ўтириб, ўйнашларингни кутдинг. Чўлда босқинчилик қилишга шай турган қароқчидай бўлдинг. Менга қилган бевафолигинг ва фосиқлигинг билан, Бутун юртни ҳаром қилдинг. Ҳар бир ям–яшил дарахт остида Шаҳват билан гуноҳга берилдингиз! Дарё бўйларида, қоялар ковагида Ўз фарзандларингизни қурбонлик қилдингиз! Баланд, буюк тоғда ётоқ қурасиз, Қурбонлик келтирай деб, ўша ерга чиқасиз.
Выбор основного перевода