Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Қуддус! Қаерга ғойиб бўлди сенинг садоқатинг?! Қандай қилиб фоҳишага сен айландинг?! Ахир, олдинлари халқинг солиҳликка, адолатга ташна эди! Энди эса шаҳрингда фақат қотиллар қолди! Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен анча олдин Бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. «Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг. Эгамиз дастлаб Хўшея орқали Исроил халқига гапиришни бошлаганда, унга шундай деган эди: “Бориб фоҳиша аёлга уйлан, у сенга бегона эркаклардан орттирган фарзандлар туғиб беради. Зотан, Менинг халқим ҳам фоҳишага ўхшайди. Улар Мен, Эгангизга бевафолик қилиб, бегона худоларга сажда қилишмоқда.” Эй фарзандларим, Онангиз билан даъволашинг, Айбини юзига солинг. У энди хотин эмас Менга, Мен ҳам эр эмасдирман унга. Айтинг, юзидаги упа–элигини артиб ташласин, Эгнидаги уятсиз кийимини ечиб ташласин. Бўлди, фоҳишалигини бас қилсин. Буғдойни, шаробу зайтун мойини, Унга Мен берганимни у билмайди. Баалга назр қилган кумушу олтинни Унга Мен совға қилганимни англамайди. Шунинг учун ҳосил пайтида буғдойимни тортиб оламан, Йиғим–терим мавсумида шаробимни олиб қўяман. Баданини ёпиб турган жуну зиғир матоларимни қайтариб оламан. Эшикларингиз орқасига, Эшикларингизнинг кесакиси ортига Жирканч тамғаларингизни қўйдингиз. Ҳа, Мендан юз ўгирдингиз, Яланғоч бўлиб ётоғингизга кирдингиз, Ўйнашларингиз билан аҳд туздингиз, Улар билан ётишни жуда ёқтириб қолдингиз. Уларнинг яланғоч баданидан кўз узмадингиз. Улар Мисрда фоҳишалик қилардилар. Ёшлигидан фаҳш йўлига киргандилар. Қизлик кўкраги у ерда силанди, эмчаклари сийпаланди. У Мисрда қилган фоҳишаликларини ташламади. Ёшлигида эркаклар у билан ётишган эди, қизлик кўкрагини силаб, шаҳватини қондиришган эди. Синглиси Охолибо буларни кўрди. Шундай бўлса–да, суюқоёқлиги ва фоҳишалиги билан опасидан ўтиб тушди. У ҳам ўша Оссуриялик ҳокиму лашкарбошиларга, қурол–аслаҳалар таққан отлиқ хушбичим жангчиларга ҳирс қўйди.
Выбор основного перевода