Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўлжаларни майдон ўртасига йиғинглар. Шаҳарни ва у ердаги ҳамма ўлжани Эгангиз Худога бағишлаб, ёндириб ташланглар. У жой абадий вайронага айлансин, ҳеч қачон қайта тикланмасин. Бешинчи ойнинг еттинчи кунида, Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йилида Бобил шоҳининг амалдори — қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди. Бобилликлар шоҳ саройига ва одамларнинг уйларига ўт қўйиб, Қуддус деворларини йиқитдилар. Эй Қуддус аҳли, Мен Ўзим сизларга қарши чиқаман, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Халқларнинг кўзи олдида сизларни жазолайман.
Выбор основного перевода