Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кулфат элчиларини юборгандай Худо уларга алангали ғазабини, қаҳрини, Нафратини ҳамда мусибатни сочди. Мана, келаётир Эгамизнинг куни! Аланга олаётир ғазабу қаҳр, даҳшат. Вайронага айлантирар ер юзини, Ер юзидан қириб ташлар гуноҳкорларни. Ҳа, самодаги юлдузлар, буржлар Таратмайди ўз ёруғлигини. Қуёш чиқса ҳам, зулмат бўлади, Ой ўз нурини сочмайди. Эгам айтар: “Олам билан ҳисоб–китоб қиламан қабиҳлиги учун, Фосиқлар билан уларнинг гуноҳи учун, Манманларнинг киборлигига чек қўяман, Такаббурларни димоғдорлиги учун ерга ураман. Инсонни камёб қиларман соф олтиндан ҳам, Одамни Офир олтинидан ҳам. Ғазабим алангаланган кун Самони титратиб юборарман. Мен, Сарвари Оламнинг ғазабидан Замин қўзғалади ўз ўрнидан. Ўша куни Сарвари Олам — Раббий: “Йиғланг, аза тутинг”, деб айтди. “Сочларингизни қириб, қанорга ўранинг”, деди У. Эй халқим, қизалоғим! Қанорга ўраниб, кулга белангин. Ёлғиз фарзанд учун аза тутгандек, Аччиқ–аччиқ йиғлагин. Ана, ҳалок этувчи келяпти, У тўсатдан бизга ҳужум қилади. Эгамиз ниятини тўлиқ бажармагунча, Ўз ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласиз. Қиз Қуддуснинг оқсоқоллари Сукут сақлаб ерда ўтирибди. Бошларидан улар тупроқ сочган, Ўзлари қанорга ўранган. Бошларини солиб қуйи Ўтирибди Қуддус қизлари.
Выбор основного перевода