Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз бошингизга узоқдан, ер юзининг у четидан бургутдай бир халқни юборади. Сизлар бу халқнинг тилини тушунмайсиз. Ҳа, Қуддус ҳам, Яҳудо ҳам қулади. Халқининг тиллари, ишлари Эгамизга қаршидир. Эгамнинг шуҳратини улар ерга булғади. Уларнинг ўқлари ўткирланган, Ҳамма ёйлари тортиб боғланган, Отларининг туёқлари чақмоқтошга ўхшар, Араваларининг ғилдираклари қуюн кабидир. Миср ҳақида башорат: Ана, Эгам миниб олган учқур булутга, У келади Мисрга. Мисрнинг беҳуда бутлари Унинг олдида титрар, Мисрнинг юраги эса орқага тортар. Ана, Қуддусдан фарёд эшитилмоқда: «Хонавайрон бўлдик! Қандай шармандагарчилик! Юртимизни тарк этишга мажбурмиз, Уйларимиз вайрон бўлди.»” Бизни таъқиб қилувчилар Бургутдан ҳам тезроқ учишарди, Улар тоғларда бизни овлашарди, Чўлларда бизни пойлашарди. Уларнинг отлари қоплондан чаққон, кечаси изғийдиган бўрилардан хавфли. Отлиқлари узоқдан отларини елдириб келишади, ўлжасига ташланадиган бургут каби учиб келишади.
Выбор основного перевода