Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Баъзилари аҳмоқ бўлиб, итоатсизлик қилдилар, Гуноҳлари туфайли азобга дучор бўлдилар. Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен онангизни ҳайдаб юборган эдим, Унинг талоқ хати қани? Хўш, сизни қайси қарз берувчимга сотибман? Мана, гуноҳларингиз туфайли сотилдингиз, Итоатсизлигингиз дастидан онангиз ҳайдалди. Сенга йўл кўрсатган Эганг Худони тарк этдинг, Шу қилмишинг билан ўз бошингни ўзинг единг. Қабиҳлигинг ўзингнинг бошингга етади, Хиёнатинг сени маҳкум қилади. Эганг Худони тарк этганинг Нақадар ёмон ва аламли эканини Кўриб, билиб қўйгин. Сен Мендан қўрқмас экансан”, демоқда Сарвари Олам — Раббий.
Выбор основного перевода