Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир. Улар даҳшатга тушарлар, Дарду изтироб уларни чулғар, Тўлғоқ тутган аёлдай букчайиб қолар. Бир–бирига қўрқув ичра қарар, Уларнинг юзлари ловуллаб ёнар. Эгам айтар: “Узоқ вақт сукут сақладим, Жим турдим, Ўзимни тутдим. Энди эса туғаётган аёлдай Оғир нафас оламан, фарёд қиламан. Одамлар шундай деди: “Улар ҳақидаги бу хабарни эшитдик, Мадоримиз қолмади. Дард тутган аёл каби, Азобу изтироб чекдик. Сен иттифоқдошларингга ўзинг устозлик қилган эдинг, Эгамиз ўшаларни бошингга чиқарганда, нима дер экансан? Шунда сен тўлғоқ тутган аёлдай бўлиб қоласан–ку! Дард азобида қолиб кетасан–ку! Қуддус қўлларини чўзиб ёрдам сўрайди, Бироқ ҳеч ким уни юпатмайди. Эгамиз қўшни халқларга амр берди, Шунда ҳаммаси Ёқуб наслига душман бўлиб қолди. Душманларининг назарида Қуддус ахлатдай жирканч бўлиб қолди. Эй Эгам, кўриб қўйгин қайғумни, Кўргин тўкилиб турган юрагимни. Эвоҳ, юрак–бағрим эзилиб кетди, Ахир, мен Сенга қарши бош кўтардим. Ана, ташқарида қилич одамларни чопяпти, Ичкарида ўлим ҳукмронлик қиляпти.
Выбор основного перевода