Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менга итоат қилганинг учун ер юзидаги ҳамма халқлар сенинг наслинг орқали барака топади.” Эгангиз Худодан қўрқинглар. Фақат Унга хизмат қилинглар. Ёлғиз Унинг номи билан қасам ичинглар. Эгангиз Худодан қўрқинглар. Ёлғиз Унга сажда қилинглар, Унга содиқ бўлиб, Унинг номи билан қасам ичинглар. Шоҳнинг номи мангу яшасин, Унинг донғи қуёш тургунча бор бўлсин, Барча халқлар у орқали барака топсин, Халқлар уни, бахтиёр, деб айтсин. Аммо бутун Исроил насли Мен — Эгаси туфайли нажот топади. Улар мақтовга сазовор бўлади.” Ким ўзига бу юртда барака тиласа, Мен, содиқ Худонинг номи билан дуо қилади. Юртда ким онт ичадиган бўлса, Менинг номим билан онт ичади. Олдинги қайғулар унутилади, Қайғу кўз олдимдан йўқотилади. Илгари бу халқлар Исроил халқига Баал номи билан қасам ичишни ўргатган эдилар. Агар энди улар халқим Исроилнинг йўлини астойдил ўргансалар, «Эгамиз шоҳид» дея Менинг номим билан қасам ичсалар, халқим орасида ўрнашиб оладилар. Шундай қилиб, Муқаддас битикларда ўргатилгандай, ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин.
Выбор основного перевода