Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аҳолисининг фосиқлиги сабабли Ҳосилдор ерларни шўр ерга айлантирар. Мен сизларни ҳосилдор юртга олиб келгандим, Меваларидан, мўл ҳосилидан енглар, деган эдим. Аммо сизлар келиб, юртимни ҳаром қилдингизлар, Мулким бўлган еримни жирканч бир жойга айлантирдингизлар. Мен тоғлар учун фарёд қилиб, йиғлайман, Даштдаги яйловлар учун марсия айтаман, Чунки яйловларнинг ҳаммаси қуриб қолган. У ердан ҳеч ким ўтмайди, Сигирларнинг маъраши эшитилмайди. Қушлару ҳайвонлар бу ерларни тарк этган.
Выбор основного перевода