Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юракларингизни суннат қилинглар, бундан кейин ўжар бўлманглар. Эгамизни тарк этиб, қабиҳликлар қилганингиз учун қилган ҳар бир ишингизда У сизларни лаънатга, бало–қазога дучор қилади. Ишингиз ўнгидан келмайди. Охири, Эгамиз устингизга кулфат ёғдириб, бир лаҳзада йўқ қилади. Эгангиз Худо сизларнинг юрагингизни, авлодларингизнинг юрагини суннат қилади. Шунда сиз Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан севасиз, ҳаётга эга бўласиз. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, бадани суннат қилинган, аммо юраги суннат қилинмаган одамларнинг ҳаммасини Мен жазолайман. Ҳа, Мен Мисрликларни, Эдом наслини, Оммон халқини, Мўабликларни, сочини олдириб юрадиган чўл қабилаларининг ҳаммасини ва улар билан бирга Ўз халқим Яҳудони жазолайман. Аслида, бу халқларнинг ҳаммаси суннатсиз, уларнинг юраги суннат қилинмаган.” эй Довуд сулоласи! Эгамиз шундай демоқда: Ҳар куни эрталабдан адолат қилинглар, Жабрдийдаларни зўравонлар қўлидан қутқаринглар. Акс ҳолда, қилган ёвузликларингиз туфайли Менинг ғазабим аланга олади, Бу ғазабимни сўндиришга ҳеч кимнинг қурби етмайди. Агар йўлдан озишингга қўлинг сабабчи бўлса, уни чопиб ташла. Икки қўлинг билан сўнмас дўзах ўтига йўлиққанингдан кўра, майиб бўлиб абадий ҳаётдан баҳраманд бўлганинг яхшироқдир. Дўзахнинг қурти ҳам ўлмайди, олови ҳам ўчмайди. Яҳудий урф–одатлари билан яшайдиганларнинг ҳаммаси ҳам асл яҳудий эмас. Жисмоний суннатнинг ўзи ҳам суннатнинг асл мақсадини бажармайди. Асл яҳудийлик юракдан келиб чиқади. Асл суннат, яъни юракнинг суннати қонунга амал қилишдан келиб чиқмайди, балки Руҳ томонидан қилинади. Асл яҳудий инсонларнинг эмас, балки Худонинг мақтовига сазовор бўлади.
Выбор основного перевода