Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Бир одам хотини билан ажрашди, дейлик. Агар хотини бориб, бошқасига турмушга чиқса, олдинги эри уни қайта никоҳига олиши мумкинми?! Бундай бемаънигарчилик юртни ҳаром қилиб юбормайдими?! Эй Исроил, сен кўп ўйнашлар орттириб фоҳишалик қилдинг. Энди қайси юз билан олдимга қайтиб келмоқчисан?! Эй садоқатсиз фарзандларим, орқага қайтинглар! Бевафо қалбингизга Мен шифо бераман. Сизлар Менга шундай дейсизлар: «Мана, олдингга қайтяпмиз, Ахир, Эгамиз Худо Сенсан. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Шундагина бу юртда яшашингизга ижозат бераман. бу ерда қолишингизга ижозат бераман. Мен ота–боболарингизга абадий мулк қилиб берган бу юртда сизлар яшайверасизлар. Эгамизнинг каломи шудир: “Ҳозир ҳам кеч эмас, Рўза тутиб, йиғлаб, қайғуриб, Бутун қалбингиз билан Менга қайтинглар.
Выбор основного перевода