Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Қандай қилиб кўндирасан?” сўради Эгамиз. “Мен чиқиб, ҳамма пайғамбарларнинг оғзида ёлғончи руҳга айланаман”, деди у. “Сен уни кўндир, бор, айтганингдай қил, сен уддасидан чиқасан”, деди Эгамиз. Исроил халқи Эгамиз ҳақида ёлғон гапирди, улар шундай деди: “Эгамиз барибир ҳеч нарса қилмайди. Ҳеч қандай кўргилик бошимизга тушмайди! Қаҳатчилик, уруш бўлмайди! Халқимнинг яраларини юзаки даволашади. Аҳвол оғир бир пайтда «ҳаммаси яхши», деб айтишади. Мен эса шундай дедим: — Ё Эгам Раббий, пайғамбарлар бу халққа, уруш ва қаҳатчилик бўлмайди, сизлар бу юртда чинакамига осойишта ҳаёт кечирасизлар, деб айтишмоқда–ку. Агар пайғамбар янглишиб, нотўғри маслаҳат берса, ўша пайғамбарни Мен, Эгангиз, янглиштирган бўламан. Мен унга қарши қўлимни кўтараман, уни орангиздан даф қиламан. Мана шунинг учун Худо уларни адаштирадиган бир кучга топшириб қўяди. Шунда улар ёлғонларга ишониб юраверадилар.
Выбор основного перевода