Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оғзидан манфур, ёлғон сўзлар чиқади, Доноликдан, яхши ишлар қилишдан у бош тортади. Ҳўкиз билади ўз эгасини, Ҳатто эшак билар ким уни боқишини, Аммо халқим Исроил билмайди, Улар тушунмайди Мен, ўз Эгасини.” Покланг, тозаланг ўзингизни, Кўз олдимдан йўқотинг! Қабиҳ қилмишларингизни, Қабиҳликни энди бас қилинг! Ўрганинг эзгулик қилишни, Адолатни изланг, Йўлга солинг золимни, Ҳимоя қилинг етимни, Бева ҳақи учун курашинг.” Руҳонийлар Менга интилмадилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.” Донишмандларию шоҳлари аҳмоқ ва бефаросат. Улар бетайин ёғоч бутларидан маслаҳат олишади. Эҳа, топдим! Бир иш қиламан, шунда бўшатилганимдан кейин одамлар уйларининг эшикларини мен учун очиб беришади. Сизларнинг Худога бўлган итоаткорлигингиз ҳаммага маълум. Мен сизлардан жуда хурсандман, аммо яхшиликка келганда доно, ёмонликка келганда эса норасида бўлишингизни истайман.
Выбор основного перевода