Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ишаё пайғамбар шоҳ Ҳизқиёнинг ҳузурига келиб: — Бу одамлар қаердан келибди? Сенга нималар деди? — деб сўради. — Узоқ бир юртдан, Бобилдан келибдилар, — деб жавоб берди Ҳизқиё. Шунинг учун ўрмондан чиққан шер уларни ўлдиради, Чўлдан келган бўри уларни ғажиб ташлайди. Қоплон уларнинг шаҳарлари олдида писиб туради, Шаҳардан чиққан ҳар бир одамни тилка–пора қилади. Ахир, улар кўп гуноҳ қилдилар, Худога кўп хиёнат этдилар. Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил халқи, Мен олисдаги бир халқни қўзғатаман. Уларни сизга қарши юбораман. Улар кучли, қадимги бир халқдир. Бу халқнинг тилини сизлар билмайсизлар, Уларнинг гапларини тушунмайсизлар. У ўнг қўли билан «Қуддус» деб ёзилган ўқни чиқаради. Қуддус атрофига девортешар қуролларни ўрнаштиради. Лашкарига, ўлдир, дея буйруқ беради, уларни жангга даъват қилади. Дарвозани бузадиган қуролларни ўрнаштиради, шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйдиради, қамал иншоотларини қурдиради.
Выбор основного перевода