Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо шундай бўлса ҳам, буюк раҳм–шафқатинг туфайли Сен уларни қириб ташламадинг, уларни тарк этмадинг, чунки Сен иноятли, раҳмдил Худосан! Қани, уларнинг узумзорларига киринглар, Токларини кесиб ташланглар. Аммо бутунлай йўқ қилманглар. Новдаларини синдиринглар, Энди улар Меники эмас. Эгамиз демоқда: “Шундай кунларда ҳам Мен Ўз халқимни бутунлай қириб юбормайман. Улар еримни хароб қилдилар, Ташландиқ ерим кўз олдимда қақраб ётибди. Бутун юртим вайрон бўлди, Аммо бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Босқинчилар саҳродаги Ҳамма яланг қирларни эгаллаб олдилар. Энди Менинг қиличим бутун юртни вайрон қилади, У бошидан бу бошигача ҳаммани қириб ташлайди. Бехатар яшаётган биронта одам қолмайди. Эгамиз шундай демоқда: “Мен сен билан бирга бўламан, Ўзим сени қутқараман. Сени халқлар орасига тарқатган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман, Адолат ила жазоингни бераман.” Сен, эй қулим Ёқуб, қўрқма, Мен сен билан бирга бўламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Сени халқлар орасига тарқатиб юборган эдим, Энди ўша халқларнинг ҳаммасини қириб ташлайман. Сени эса қириб юбормайман, Аммо жазосиз ҳам қолдирмайман. Адолат ила жазоингни бераман.” Аҳоли яшаган шаҳарлари вайрон бўлади, бутун юрт ташландиқ бўлиб қолади. Шунда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.»” Аммо баъзи эркагу аёллар омон қоладилар. Улар қочиб, сизларнинг олдингизга, Бобилга келадилар. Ўшанда уларнинг юриш–туришини, қилмишларини ўзларингиз кўриб, Мен Қуддус устига юборган ҳамма кулфатлардан таскин топасизлар.
Выбор основного перевода