Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳу Йизрилга борди. Изабел эса бу хабарни эшитиб кўзларига сурма суртиб, сочларини тараб, деразадан қараб турган эди. Сен иттифоқдошларингга ўзинг устозлик қилган эдинг, Эгамиз ўшаларни бошингга чиқарганда, нима дер экансан? Шунда сен тўлғоқ тутган аёлдай бўлиб қоласан–ку! Дард азобида қолиб кетасан–ку! Эгамиз шундай дейди: “Эй Қуддус, Лубнонга чиқиб фарёд қилгин, Башан ўлкасига бориб, хитоб этгин. Аборим тоғларида туриб, овозинг борича бақиргин, Чунки ҳамма ўйнашларинг йўқ бўлди. Шамол ҳамма чўпонларингни супуриб кетади, Ўйнашларинг сургун бўлади. Сен эса қабиҳ ишларинг туфайли уятда қоласан, Шармандаи шармисор бўласан. Кечалари у аччиқ–аччиқ йиғлайди, Кўзларидан ёшлар оқади. Уни юпатадиган бирон кимса Йўқдир ўйнашларининг орасида. Дўстлари унга хиёнат қилишди, Унга душман бўлиб қолишди. Мен ўйнашларимни чақирдим, Улар эса мени алдашди. Жонини сақлаш учун нон излаган Руҳонию оқсоқолларим кўчаларда жон берди. Улар узоқ юртларга чопарлар жўнатиб, эркакларни ўз ҳузурига чорладилар. Улар етиб келганларида, бу опа–сингиллар ювиниб–тарандилар, кўзларига сурма сурдилар, тақинчоқлар билан безаниб олдилар.
Выбор основного перевода