Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ювиб ташла барча айбларимни, Поклагин гуноҳларимдан. Покла мени иссоп ўти ила, тоза бўлайин, Ювгин мени, қордан ҳам оқ бўлайин. Покланг, тозаланг ўзингизни, Кўз олдимдан йўқотинг! Қабиҳ қилмишларингизни, Қабиҳликни энди бас қилинг! Эй замин, қулоқ сол! Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман, Ёмон ниятларининг оқибати шудир. Зотан, улар сўзларимга кирмадилар, Қонунларимни рад этдилар. Далаларда, қирларда қилган Жирканч ишларингизни Мен кўрдим, Зино ва шаҳвоний қийқириқларингизни эшитдим. Уятсизларча қилган фоҳишабозлигингизнинг гувоҳи бўлдим. Эй Қуддус, ҳолингга вой! Қачонгача булғаниб юрасан?!” Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Бир вақтнинг ўзида ҳам Худога, ҳам дунёга кўнгил боғлаганлар, қалбингизни покланглар!
Выбор основного перевода