Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юрагим Мўаб учун фарёд қилади, Қочоқлар қочиб борар Зўварга, Эглат–Шалишиё шаҳрига. Лухит тепалигига ҳам улар йиғлаб боради. Ҳатто Хўронайим йўлида Улар ҳалокат туфайли фиғон чекади. Шу боис Язир йиғлаганда, мен ҳам йиғлайман, Эй Сивмо узумзорлари! Кўз ёшларим ила сизларни шалаббо қиламан, Эй Хашбон, Элалей шаҳарлари! Ахир, ёзги ҳосилингиз барҳам топди, Дон ҳосили пайтидаги ўйин–кулгилар тўхтади. Шу боис юрагим Мўаб учун Арфа каби нола қилар. Хир–Харасот учун вужудим фарёд чекар. Эвоҳ, кўрганларимдан ичимда оғриқ турди, Туғаётган аёл каби азоблар мени қамради. Икки букилдим эшитганларимдан, Даҳшатга тушдим кўрганларимдан. Шунда мен дедим: “Ёлғиз қолдиринг мени, Аччиқ–аччиқ йиғлайин. Тасалли беришга уринманг менга, Ахир, учради халқим қирғинга!” Кошкийди, бошим бир булоқ бўлса, Кўзларим ёшлар чашмаси бўлса. Халқим ҳалокатга учрагани учун, Кечаю кундуз йиғлаган бўлар эдим! Мен тоғлар учун фарёд қилиб, йиғлайман, Даштдаги яйловлар учун марсия айтаман, Чунки яйловларнинг ҳаммаси қуриб қолган. У ердан ҳеч ким ўтмайди, Сигирларнинг маъраши эшитилмайди. Қушлару ҳайвонлар бу ерларни тарк этган. Мен буларни эшитдим. Шунда увушди менинг юрагим, Титрай бошлади лабларим, Мадорим қолмай, қалтиради тиззаларим. Аммо мен сабр–тоқат қиламан, Босқинчиларимиз бошига тушадиган кулфат кунини кутаман.
Выбор основного перевода