Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз менга Ўз сўзини яна аён қилиб деди: — Нимани кўряпсан? — Шимол томонда қайнаб турган бир қозонни. Қозон биз томонга ағдарилай–ағдарилай деб турибди, — дедим. Эгамиз менга шундай деди: — Бу юртнинг бутун аҳолиси устига шимол томондан фалокат ёғилади. Эгамиз шундай демоқда: “Мен шимолдаги шоҳликларнинг барча халқларини чақириб оляпман. Уларнинг шоҳлари келиб, ўз тахтларини Қуддус дарвозаларининг ёнига ўрнатадилар. Қуддус деворларини қуршаб оладилар, Яҳудо шаҳарларининг ҳаммасига ҳужум қиладилар. Эгамиз шундай дейди: “Эй Бенямин насли, Жонингизни қутқаринглар! Қуддусдан қочиб чиқинглар! Тахува шаҳрида бурғу чалинглар! Байт–Хакерем шаҳрида олов ёқиб, белги кўрсатинглар. Ана, шимолдан бир фалокат келяпти, Даҳшатли бир ҳалокат яқинлашяпти. Эгамиз шундай демоқда: “Ана, шимолдаги юртдан оломон келмоқда, Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда.
Выбор основного перевода