Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай дейди: “Эй Бенямин насли, Жонингизни қутқаринглар! Қуддусдан қочиб чиқинглар! Тахува шаҳрида бурғу чалинглар! Байт–Хакерем шаҳрида олов ёқиб, белги кўрсатинглар. Ана, шимолдан бир фалокат келяпти, Даҳшатли бир ҳалокат яқинлашяпти. Яҳудо одамлари бир–бирига айтишади: “Бу ерда нима қилиб ўтирибмиз, ахир? Қани бўлинглар, йиғилишиб, Мустаҳкам шаҳарларга қочиб борайлик, Ўша ерда жон таслим қилайлик. Эвоҳ, Эгамизга қарши гуноҳ қилдик! Эгамиз Худо бизни ўлимга маҳкум этди, Заҳарли сувдан бизга ичирди. Эгамиз шундай дейди: “Бурғу чалинг Гивода! Карнай чалинг Рамада! Байт–Обунда бонг уринг! Эй Бенямин, ортингдан душман келяпти!
Выбор основного перевода