Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо инсон эмаски, У ёлғон гапирса, У одам эмаски, фикрини ўзгартирса. У доим ваъдаси устидан чиқар! Ўз айтганларин албатта бажарар! Ўша куни гувиллаган денгизга ўхшаб Юрт узра ўкириш эшитилади. Ана юртга қаранг! Зулмат ва кулфат, Булутлар туфайли нур хира бўлди. Самоларга қора кийдираман, Қанорни уларнинг ёпинчиғи қиламан.” Эгамиз шундай деди: “Эй Еремиё, сен бу халқ учун ибодат қилма! Улар учун фарёд қилиб, илтижо қилма! Уларни деб, Менга ёлворма! Мен сенга қулоқ солмайман. Аммо ўша халқ ёвуз қилмишларидан қайтса, Мен ҳам уларнинг бошларига фалокат келтириш ниятимдан қайтаман. Мана шунинг учун юрт хазон бўлади, У ерда яшовчи халқ ҳалок бўлади. Нобуд бўлади ёввойи ҳайвонлар, Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар.
Выбор основного перевода