Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эгамиз сизларни ва устингиздан қўйган шоҳни ўзларингиз ҳам, ота–боболарингиз ҳам билмаган халқ олдига ҳайдаб боради. У ерда ёғоч ва тошдан ясалган бошқа худоларга хизмат қиласиз. Бобил шоҳи Навухадназар Ёҳайихинни асир қилгандан кейин, Бобилга олиб келди. Ёҳайихин билан бирга унинг онасини, хотинларини, аъёнларини ва юртнинг обрўли одамларини ҳам Қуддусдан Бобилга ҳайдаб келди. Исроил халқи узоқ вақт давомида ҳақиқий Худосиз яшади. Уларга таълим берадиган руҳоний йўқ эди, улар қонундан маҳрум эдилар. Улар шундай жавоб бердилар: “Вилоятдаги асирликка олиб кетилмаган ва сургундан қайтиб борган яҳудийлар оғир қайғу, шармандали аҳволда қолганлар: Қуддуснинг девори вайрон бўлиб кетган, дарвозалари ёндирилган.” Биронта ҳам пайғамбар қолмади, Мўъжиза аломатларини топа олмаймиз. Қачонгача давом этар бу? Биронтамиз билмаймиз. Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон гапиришмоқда. Мен уларни юбормаганман, уларга гапиришни буюрмаганман. Улар сизларга уйдирмаларни ўзларича башорат қилишяпти, беҳуда фол очиб, хаёлларига келган ёлғонларни гапиришяпти. Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизларга башорат қилаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманглар. Улар қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдиряпти. Улар Менинг оғзимдан чиққан сўзларни эмас, ўз дил орзуларини айтишяпти. Бобил сипоҳлари жангдан воз кечишади, Қалъаларида писиб ётишади. Уларнинг мадори қолмайди, Аёллардай заиф бўлиб қолишади. Бобилнинг душмани шаҳар биноларига ўт қўяди, Шаҳар дарвозаларини бузади. Кулфат кетидан кулфат келади, миш–миш кетидан миш–миш тарқалади. Одамлар башорат истаб, пайғамбар олдига беҳуда боришади. Руҳонийлар таълимот беришга, оқсоқоллар маслаҳат беришга ожиз бўладилар. Шу сингари, Исроил халқи ҳам узоқ вақт давомида шоҳу шаҳзодасиз, қурбонликлару бутсимон тошларсиз, эфод ва бутларсиз яшайди.
Выбор основного перевода