Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: «Бокира қиз Қуддус сендан нафратланади, Устингдан кулади. Гўзал Сион орқангдан масхара қилади, Бошини чайқайди. Нима, Гиладда малҳам йўқмиди?! Табиб йўқмиди?! Ундай бўлса, нега халқим шифо топмаяпти? Сен уларга шундай деб айт: «Кечаю кундуз кўзларимдан ёш оқяпти, Ўзимни тўхтата олмаяпман. Зеро, бокира қизим — Менинг халқим, Қаттиқ зарба еди, оғир яраланди. Нега менинг дардим зўрайяпти? Нега оғир ярам тузалмаяпти? Наҳотки ёзда қуриган булоқ каби, Умидларимни барбод қилсанг?! Мана, Эгамиз Ўз халқига шундай демоқда: “Ярангни даволаб бўлмайди, Сенинг дардинг бедаводир. Арзингни эшитадиган одам йўқ, Яранг учун дори–дармон йўқ, Сени даволаб бўлмайди. Ҳамма ўйнашларинг сени унутди, Уларнинг сен билан иши йўқ. Мен душман каби, сенга ҳамла қилдим, Шафқатсиз жазоингни бердим. Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим. Нечун жон аччиғида бақиряпсан?! Ярангни даволаб бўлмайди, ахир! Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим. Қуддус ўтган–кетганларга хитоб қилади: “Наҳотки сизларга барибир бўлса?! Менга бир қаранглар! — деб ёлворади. — Эгамиз ғазаб кунида менга азоб берган, Бундай азобни ҳеч ким кўрмаган. Шунинг учун Тирга айт: «Эгамиз Раббий демоқда: Мен сенга қаршиман! Мен кўплаб халқларни сенга қарши йиғаман, улар денгиз тўлқинлари каби сенга ёпириладилар.
Выбор основного перевода