Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Туз тотмай кечаю кундуз кўз ёш тўкаман, “Қани Худойинг?” дея масхара қилар одамлар доим. Кошкийди, бошим бир булоқ бўлса, Кўзларим ёшлар чашмаси бўлса. Халқим ҳалокатга учрагани учун, Кечаю кундуз йиғлаган бўлар эдим! Сен уларга шундай деб айт: «Кечаю кундуз кўзларимдан ёш оқяпти, Ўзимни тўхтата олмаяпман. Зеро, бокира қизим — Менинг халқим, Қаттиқ зарба еди, оғир яраланди. Кечалари у аччиқ–аччиқ йиғлайди, Кўзларидан ёшлар оқади. Уни юпатадиган бирон кимса Йўқдир ўйнашларининг орасида. Дўстлари унга хиёнат қилишди, Унга душман бўлиб қолишди. Шунинг учун мен фарёд қиламан, Кўз ёшимни сел–сел оқизаман. Ахир, юпатувчим мендан узоқда, Жонимга оро кирувчи олисда. Эвоҳ, душманларим мендан ғолиб келди, Фарзандларим хонавайрон бўлди.” Йиғлайвериб кўзларим толган, Ичимда юрагим тўкилиб кетган. Жигар–бағрим эзилиб кетди, Ахир, менинг халқим қирилиб кетди! Оч қолган гўдагу чақалоқлар Шаҳар кўчаларида ҳушсиз ётибди! Улар Менга чин дилдан илтижо қилмайди, Аммо тўшакларида ётиб, фарёд чекишади. Бутпарастлардай баданларини тилиб, Буғдой ва шароб талаб қилишади. Менга қарши бош кўтаришади.
Выбор основного перевода