Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шаҳарларингизни вайрон этаман, муқаддас жойларингизни бузиб ташлайман. Қурбонликларингизнинг ёқимли ҳидидан завқ олмайман. Ғанимларинг шовқин–сурони муқаддас масканингни тўлдирди, Байроқларини улар белги қилиб ўрнатди. Бизнинг муқаддас Маъбадимиз, фахримиз, Ота–боболаримиз Сенга мадҳлар куйлаган жой Энди ёниб битди. Бизга қадрли бўлганларнинг ҳаммаси Вайронага айланди. Шундай экан, Қуддус аҳлига айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: сизлар душманнинг қамал иншоотларидан ва унинг қиличидан сақланмоқчи бўлиб, шаҳрингиз деворларини мустаҳкам қилдингиз. Бунинг учун уйларингизни, ҳатто Яҳудо шоҳларининг саройларини буздингизлар. Сизлар Бобилликлар билан жанг қиласизлар. Улар эса вайрона уйларингизни жасадларга тўлдирадилар. Мен қаҳр–ғазабга тўлиб, халқимни қираман! Халқимнинг қабиҳликлари туфайли бу шаҳардан юз ўгирдим. Улар кўз–кўз қилиб юрган чиройли олтин безакларидан макруҳ худоларни, жирканч бутларни ясадилар. Шу сабабдан Мен бойликларини улар учун ахлат каби қиламан. Мен ўша бойликларни келгиндиларга ўлжа қилиб бераман, дунёнинг фосиқларига талатаман. Улар Исроил халқининг бор бисотини ҳаром қиладилар. Мен бу халқдан юзимни ўгираман. Шунда келгиндилар азиз уйимни булғайдилар. Ҳа, зўравонлар бостириб келиб, уни булғайдилар.
Выбор основного перевода