Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Энди юрагим эзилиб кетяпти, Ҳар куни мен азоб–уқубат тортаман. Улар ҳосилингизни, нонингизни еб битиришади, Ўғил–қизларингизни ўлдиришади. Мол–қўйларингизни бўғизлашади, Узумзору анжирзорларингизни йўқ қилишади. Суянган мустаҳкам шаҳарларингизни Лашкарлари вайрон қилишади.” Мана энди шаҳардаги ҳамма одамлар хўрсиниб, Бир бурда нонни излаб юрибди. Улар бойликларини сотиб, овқат олишяпти, Шу йўсин ўз жонларини сақлашяпти. Қуддус шундай деб ёлвормоқда: “Эй Эгам, менга бир боққин, Хор бўлганимни кўриб қўйгин!” Қуддус ўтган–кетганларга хитоб қилади: “Наҳотки сизларга барибир бўлса?! Менга бир қаранглар! — деб ёлворади. — Эгамиз ғазаб кунида менга азоб берган, Бундай азобни ҳеч ким кўрмаган. Чақалоқлар жуда чанқаган Тиллари танглайига ёпишиб қолган, Нон сўраб, ёш болалар тиланчилик қиляпти, Бироқ ҳеч ким уларга бир бурда ҳам нон бермайди. Сув ва нон танқислигидан одамлар бир–бирларига ваҳима ичра қарайдилар. Тортган жазосидан адойи тамом бўладилар.
Выбор основного перевода