Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қилади, Атрофимни даҳшат ўраб олган. Биргаликда менга қарши фитна тўқишади, Мени ўлдирмоқни ният қилишади. Камону найзалар билан қуроллангандир улар, Шафқат қилмайдиган золимдир у одамлар. Улар отларини елдиради, Тўлқинланган денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Қуддус, улар қаршингда саф тортадилар, Жанг қилишга шай бўлиб турадилар.” Мисрга бориб, у ерда ўрнашиб олишга жазм қилган ҳар бир киши қиличдан, очарчилик ва ўлатдан нобуд бўлади. Ундай одамлардан биронтаси ҳам тирик қолмайди, Мен уларнинг бошларига келтирадиган кулфатдан ҳеч ким қочиб қутулмайди.» Раббий кучли жангчиларимни рад этди, Йигитларимни яксон қилиш учун лашкар юборди. Бокира қиз Яҳудони Раббий узум эзгандай эзди. Раббий Ўз қурбонгоҳидан воз кечди, Ўз масканини ташлаб кетди. Қуддус саройларини ёвнинг қўлига берди. Эгамиз уйидаги ёвнинг ҳайқириғи Байрамдаги шодон овозларга ўхшайди. Фарзанд ўстириш насиб қилган тақдирда ҳам, Биронтасини қолдирмай йўқ қиламан. Ҳолига вой, уларни тарк этаман! Мен Эфрайимни кўрганимда, У Тир шаҳрига ўхшарди, Гўзал ерда жойлашганди. Аммо энди Эфрайим ўз болаларини Қотил олдига олиб чиқади.”
Выбор основного перевода