Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Менинг ғазабимдан олов чиқади, Ўликлар диёрининг энг чуқур жойигача ёндиради, Ерни, ҳосилини куйдиради, Тоғ пойдеворини кул қилади. Агар инсон тавба қилмаса, Худо қиличини чархлайди, Камонини тайёр қилиб туради. Қирғин қуролларини шай қилиб қўйган, Оловли ўқларини тайёрлаб қўйган. Шу боис Эгамиз қақшатқич ғазабини, Шафқатсиз урушни бошингизга келтирди. Аланга сизни ўраб олса ҳам тушунмадингиз, Сизларни куйдирса ҳам, англаб етмадингиз. Шу сабабдан, Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, Мен қаҳру ғазабимни бу заминга, инсонлару ҳайвонларга, даладаги дарахтлару экинларга сочаман. Ғазабим сўнмас оловдай ёнади.” Ҳамма ўйнашларинг сени унутди, Уларнинг сен билан иши йўқ. Мен душман каби, сенга ҳамла қилдим, Шафқатсиз жазоингни бердим. Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим. Худо Ўз ёйини тортди, Ўқларига мени нишон қилди. Садоғидаги ўқлари билан юрагимни тешди. Эгамиз менга шундай деди: “Эй инсон, Мен халқимнинг қўрғонини, завқу шуҳратини, кўз қувончи, юрак орзуси бўлмиш Маъбадни вайрон қилган куним ўғил–қизларини ҳам қирдириб ташлайман.
Выбор основного перевода