Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ўз камонлари билан ўраб олди. Раҳм–шафқат қилмай, Ўқлари билан мени илма–тешик қилиб ташлади. Ичак–човоқларим ерга тўкилди. Кўзларим нури сўнди ғамдан, Заифлашди кўзларим душманларим дастидан. Ҳаётим сув каби тўкилди, Суякларим бўғинидан бўшашди, Юрагим мум каби ичимда эриб кетди. Ҳар бир кўча бошида Ўғилларинг сулайиб ётибди. Улар тўрга тушган кийиклар кабидир. Эгангиз бор қаҳр–ғазабию Ўз танбеҳи билан Уларни шу аҳволга солди. Энди Исроил халқининг Худоси, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Нега ўз бошингизга бундай фалокат келтирмоқчисизлар?! Яҳудо юртидан келган эркагу аёл, бола–чақанинг бошига етиб, ҳаммангиз битта қолмай қирилиб кетмоқчимисизлар?! Шунинг учун мен фарёд қиламан, Кўз ёшимни сел–сел оқизаман. Ахир, юпатувчим мендан узоқда, Жонимга оро кирувчи олисда. Эвоҳ, душманларим мендан ғолиб келди, Фарзандларим хонавайрон бўлди.” Эй Эгам, кўриб қўйгин қайғумни, Кўргин тўкилиб турган юрагимни. Эвоҳ, юрак–бағрим эзилиб кетди, Ахир, мен Сенга қарши бош кўтардим. Ана, ташқарида қилич одамларни чопяпти, Ичкарида ўлим ҳукмронлик қиляпти. Сел–сел бўлиб оқар менинг кўз ёшларим, Ахир, қирилиб кетди менинг халқим! Чақалоқлар жуда чанқаган Тиллари танглайига ёпишиб қолган, Нон сўраб, ёш болалар тиланчилик қиляпти, Бироқ ҳеч ким уларга бир бурда ҳам нон бермайди.
Выбор основного перевода