Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шаҳарларингизни вайрон этаман, муқаддас жойларингизни бузиб ташлайман. Қурбонликларингизнинг ёқимли ҳидидан завқ олмайман. Фосиқларнинг уйлари қуш инидай мўрт бўлади, Дала қоровулларининг капалари сингари бўлади. Ғанимларинг шовқин–сурони муқаддас масканингни тўлдирди, Байроқларини улар белги қилиб ўрнатди. Ўзларини болтаси бор одамдай тутдилар, Ўрмондаги дарахт кесувчилардай тутдилар. Сўнгра болтаю болғалар билан Парчаладилар унинг ўймакор ишларини. Муқаддас масканингга ўт қўйдилар, Сен улуғланадиган маконни ҳаром қилдилар, Маъбадингни ер билан битта қилдилар. “Уларни тамомила қириб ташлаймиз”, деб ўз кўнглида айтдилар, Юртдаги барча саждагоҳларни ёқиб ташладилар. Нега энди боғнинг деворларини бузиб ташладинг? Ўтган–кетганлар меваларини юлсин дебми? Энди сохта назрлар қилманглар Менга, Тутатқингиз ҳам Менга жирканчдир! Тоқат қилмасман энди Чорловларингизга, фосиқ йиғинингизга, Янги ой шодиёнасию Шаббат кунингизга. Энди Мен сизларга айтаман Нима қилишимни узумзоримни. Четан деворини олиб ташлайман, Ҳамма бор нарсаси еб битирилсин. Унинг деворини бузиб ташлайман, Узумзорим пайҳон қилинсин. Шундай экан, Мен Шилўни не кўйга солган бўлсам, Ўз номим билан аталган уйимни ҳам ўша аҳволга соламан. Сизлар умид боғлаган бу уйимни ва ота–боболарингизга берган бу юртни Шилўнинг аҳволига тушираман. Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Хомат юртидаги Ривло шаҳрига, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. Ривлода Зидқиёнинг кўзи олдида ҳамма ўғилларини, сўнг Яҳудо аъёнларини қатл қилди. Зидқиёнинг эса кўзларини ўйиб, уни кишанлаб қўйди. Бобил шоҳи уни ўзи билан Бобилга олиб кетди. Зидқиё умрининг охиригача зиндонда ётди. У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Қўриқчилар сардори Набизарадон олий руҳоний Сараёни, ундан кейинги руҳоний Зафаниёни ва учта дарвозабонни ҳам асирга олди. Қуддусда қолган сипоҳларнинг лашкарбошисини, шоҳнинг еттита шахсий маслаҳатчисини, халқни лашкар сафига ёзган лашкарбошининг котибини ва халқдан шаҳарда қолган олтмиш кишини ҳам банди қилди. Уларнинг ҳаммасини Ривлога, Бобил шоҳи ҳузурига олиб келди. Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўз юртидан сургун бўлди. Қуддусга борадиган йўллар тутяпти мотам, Ахир, белгиланган байрамларга келмас бирор ҳам одам. Шаҳарнинг ҳамма дарвозалари ҳувиллаб қолди, Руҳонийлари хўрсиниб ўтирибди. Қуддуслик қизлар қайғуга ботган, Қуддуснинг ўзи ҳам изтиробда қолган. Эгамизнинг Ўзи тарқатиб юборди уларни, Бу йўлбошчиларга энди У назар солмайди. Руҳонийларга ҳеч ким ҳурмат кўрсатмайди, Оқсоқолларга ҳеч ким марҳамат қилмайди. Эгамиз танлаган шоҳ уларнинг тузоғига илинди, Эвоҳ, ҳаётимиз манбаи у эди. Биз шоҳимиз соясида Халқлар орасида яшаймиз, деб ўйлагандик. Қўлларидан осишди йўлбошчиларимизни, Хор қилишди оқсоқолларимизни. У байрамларда Баалга атаб тутатқилар тутатгани учун, Узугу тақинчоқлар билан безаниб, Ўйнашларининг кетидан юргани учун, Мени эса тамом эсидан чиқариб юборгани учун, Мен уни жазолайман!” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай дейди: “Эй сургун бўлганлар, Тайинланган байрамларда сизлар Қатнаша олмаганингиздан хафасизлар, Мен сизларни ўз юртингизга олиб келаман, Бундан буён хор бўлишингизга йўл қўймайман.
Выбор основного перевода