Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Агар Менга қулоқ солмасангиз, Менинг амрларимни бажармасангиз, қонунларимни рад этсангиз, қоидаларимдан нафратлансангиз, амрларимни бажармай, аҳдимни бузсангиз, Агар Эгангиз Худога қулоқ солмасангиз, бугун мен сизларга айтаётган Эгамизнинг ҳамма амри ва фармонларига риоя қилмасангиз, қуйидаги лаънатлар бошингизга келади: Сен одилсан, эй Эгам Худо, Шу боис мени оқлагин. Душманларим асло устимдан кулмасин. Кулфатларимдан завқланганларнинг ҳаммаси Шармандаю шармисор бўлсин. Мендан ўзларини юқори қўйганлар Шармандалик, бадномликка ўралсин. Эй Эгам: “Ҳолимни кўриб, душманларим шодланмасин, Оёқларим қоқилганда, ўзларини катта тутмасин”, дея Сенга ибодат қилдим. Шоҳимизнинг душманларини ғолиб қилдинг, Унинг ҳамма ғанимларини севинтирдинг. Шундай экан, Яҳудо халқи билан Қуддус аҳолисига айт: «Эгамиз шундай демоқда: мана, Мен бошингизга соладиган кулфатни тайёрлаяпман, сизларга қарши режалар тузяпман. Бўлди энди, ҳар бирингиз ёмон йўлингиздан қайтинглар. Турмуш тарзингизни ўзгартиринглар. Эски қилмишларингиздан воз кечинглар.» Қуддусга душманлари бош бўлди, Унинг ғанимлари равнақ топди. Қуддус беҳад кўп гуноҳ қилди, Шу сабабдан Эгамиз уни азобга солди. Қуддуснинг фарзандлари сургун қилинди, Ғанимлари уларни олиб кетди. Вой шўрим! Раббий ғазабланиб, Қиз Қуддусни зулмат билан қоплади, У Исроилнинг салобатини Осмондан ерга улоқтирди. Қаттиқ қаҳри келганда, Ўз пойандози бўлган Маъбадини эсга олмади. Раббий аёвсиз вайрон қилди Ёқуб наслининг масканларини. Ғазаби келиб яксон қилди Қиз Яҳудонинг қалъаларини. Оёқ ости қилиб, хўрлади Шоҳликни ва унинг ҳукмдорларини.
Выбор основного перевода