Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Миспахда тўпланган Исроил халқи қудуқдан сув тортиб, Эгамизга назр қилиб тўкишди. “Эгамиз олдида гуноҳ қилдик”, деб ўша куни рўза тутишди. Шомуил Миспахда Исроил халқига ҳакамлик қила бошлади. Энди юрагим эзилиб кетяпти, Ҳар куни мен азоб–уқубат тортаман. Туз тотмай кечаю кундуз кўз ёш тўкаман, “Қани Худойинг?” дея масхара қилар одамлар доим. Эй халқим, умид қил Худодан, Юрагингни очгин доимо Унга, Бизнинг паноҳимиз Худодир. Кун чиқмасдан Сендан мадад сўраб фарёд қиламан, Сенинг каломингга мен умид боғлайман. Сенинг ваъдангни чуқур англай деб, Кўзларимга тун бўйи уйқу келмайди. Тун бўйи юрагим Сени қўмсайди, Ҳа, мен Сенга интиламан. Ер юзида Сенинг ҳукминг бўлганда, Олам аҳли адолатни билади. Ҳар бир кўча бошида Ўғилларинг сулайиб ётибди. Улар тўрга тушган кийиклар кабидир. Эгангиз бор қаҳр–ғазабию Ўз танбеҳи билан Уларни шу аҳволга солди. Эркаклар ҳамма жойда қўлларини дуога очиб, чин қалбдан ибодат қилсинлар. Улар ғазаб ва низодан йироқ бўлсинлар.
Выбор основного перевода