Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шунда Ёшуа билан Исроил оқсоқоллари қайғудан кийимларини йиртиб, бошларига тупроқ сочдилар. Эгамизнинг Сандиғи олдида ерга мук тушишди–да, кечгача шу ҳолда қолишди. Дўстлари Аюбни узоқдан кўриб таний олмадилар. Қаттиқ дод–фарёд солиб, кийимларини йиртишди, бошлари узра тупроқ сочишди. Улар Аюб билан бирга етти кун–етти кеча ерда ўтирдилар. Мана шу кунлар давомида ҳеч бири Аюбга гапирмади, чунки у жуда қаттиқ азоб чекаётганини кўриб турар эдилар. Кўчаларда халқ қанорга ўранган. Томларда, хиёбонларда фарёд қилиб, Ҳаммаси кўз ёшларини тўкар. Қуддусга борадиган йўллар тутяпти мотам, Ахир, белгиланган байрамларга келмас бирор ҳам одам. Шаҳарнинг ҳамма дарвозалари ҳувиллаб қолди, Руҳонийлари хўрсиниб ўтирибди. Қуддуслик қизлар қайғуга ботган, Қуддуснинг ўзи ҳам изтиробда қолган. Мен ўйнашларимни чақирдим, Улар эса мени алдашди. Жонини сақлаш учун нон излаган Руҳонию оқсоқолларим кўчаларда жон берди. Улар қайғудан қанорга ўранишади, даҳшат уларнинг ёпинчиғи бўлади. Улар сочларини қирдиришади, юзлари шувут бўлади. Улар сен учун фарёд қилади, Аччиқ–аччиқ кўз ёшлар тўкади. Бошларидан тупроқ сочади, Кулга беланиб, ётиб олади. Сени деб сочларини қирдиради, Қанорга ўраниб олади, Қайғудан юрак–бағри қон бўлади. Ўша куни Маъбаддаги ашулалар марсияга айланади, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Ҳамма жойда жасадлар ётади. Сукунат босган!”
Выбор основного перевода