Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Аммо улар исён қилдилар, Эгамизнинг Муқаддас Руҳини ранжитдилар. Шунинг учун Эгамиз уларнинг душмани бўлди. Эгамизнинг Ўзи уларга қарши курашди. Эй халқим, қизалоғим! Қанорга ўраниб, кулга белангин. Ёлғиз фарзанд учун аза тутгандек, Аччиқ–аччиқ йиғлагин. Ана, ҳалок этувчи келяпти, У тўсатдан бизга ҳужум қилади. Сарвари Олам шундай демоқда: “Энди қулоқ солинг! Йиғичи аёлларни чақириб келинг, Уларнинг энг моҳирлари келсин.” Халқ шундай деди: “Уларга айтинг, тезроқ келсин. Биз учун марсия айтишсин, Кўзимиздан ёшлар оқсин, Киприкларимиздан сувлар тўкилсин. Ана, Қуддусдан фарёд эшитилмоқда: «Хонавайрон бўлдик! Қандай шармандагарчилик! Юртимизни тарк этишга мажбурмиз, Уйларимиз вайрон бўлди.»” Эй аёллар, Эгамизнинг сўзини эшитинг, Унинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзига қулоқ солинг. Қизларингизга марсия айтишни ўргатинг, Бир–бирингизга йиғи қўшиғини ёдлатинг. Ҳамма ўйнашларинг сени унутди, Уларнинг сен билан иши йўқ. Мен душман каби, сенга ҳамла қилдим, Шафқатсиз жазоингни бердим. Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим. Раббий аёвсиз вайрон қилди Ёқуб наслининг масканларини. Ғазаби келиб яксон қилди Қиз Яҳудонинг қалъаларини. Оёқ ости қилиб, хўрлади Шоҳликни ва унинг ҳукмдорларини. У ғанимдай бизга қарата ёйини тортди, Ўқ узишга Унинг қўли тайёр турарди. У келишган йигитларимизни душмандай ўлдирди. Қиз Қуддуснинг чодирларига оловдай қаҳрини сочди.
Выбор основного перевода