Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Худонинг муқаддас тоғи юксак ва гўзалдир, Бутун ер юзига шодлик олиб келадир! Буюк Шоҳнинг шаҳридаги, Унинг шимолидаги Сион тоғи! Худо Ўз нурини сочар Қуддусдан — Гўзалликда комил шаҳардан. Эгамиз унга қарши шу сўзларни менга аён қилди: «Бокира қиз Қуддус сендан нафратланади, Устингдан кулади. Гўзал Сион орқангдан масхара қилади, Бошини чайқайди. Шу сабабдан юрти ҳувиллаб қолади, Юртнинг аҳволидан одамлар қотиб қолади, Ўтган–кетганлар даҳшатга тушади, «Ё тавба» деб, ёқасини ушлашади. Мен бу шаҳарни шундай вайрон қиламанки, унинг олдидан ўтган–кетган ҳар бир киши шаҳарнинг аянчли аҳволидан даҳшатга тушиб, қотиб қолади. Мен сизларни хонавайрон қиламан. Ён–атрофда яшовчи халқлар ҳамда ўтган–кетган одамлар сизларни мазах қиладилар. Мислсиз гўзаллигинг билан халқлар орасида донг таратдинг, чунки Мен сенга берган улуғворлигим гўзаллигингни мукаммал қилган эди. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир. Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади! “Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади! Хароб бўлган бу шаҳар Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади. Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади. Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаб, Исони ҳақоратлашарди: — Эй Маъбадни бузиб, уч кун ичида тиклайдиган!
Выбор основного перевода