Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эгам айтар: “Овозингни аямай, қаттиқ ҳайқиргин, Карнайга ўхшаб, барала бақиргин. Халқимнинг итоатсизлигини фош қилгин, Ёқуб хонадонининг гуноҳларини юзига солгин. Руҳонийлар Менга интилмадилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.” Пайғамбарлар ёлғондан башорат қилмоқда, Руҳонийлар ўзларича халқимни бошқармоқда, Халқимга буларнинг ҳаммаси хуш келмоқда. Аммо охирида улар нима қилар экан–а?” Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, агар халқимдан бўлган бирорта одам, пайғамбар ёки руҳоний сендан: «Бу сафар Эгамиз бизга нима юкламоқчи?» деб сўраса, сен шундай деб жавоб бер: «Сизлар ўзларингиз Эгамизга юк бўлдингизлар. Энди У сизларни улоқтириб ташлайди.» Борди–ю, бирон одам, пайғамбар ёки руҳоний: «Эгамизнинг сўзи бизга юк бўлди», деб айтадиган бўлса, Мен ундай одамни бутун хонадони билан жазолайман. Аммо: «Эгамиз бизга нима юкламоқчи?» деб бошқа сўраманглар. Зеро, одамлар бу иборани ишлатиб, ўз сўзларини ишонарли қилмоқчи бўладилар, барҳаёт Худо, Сарвари Олам — Худойингизнинг сўзларини бузиб айтадилар. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Орангиздаги пайғамбарлар билан фолбинлар сизларни лақиллатишмасин. Улар кўрган тушларини айтганларида қулоқ солманг, улар Менинг номим билан башорат қилиб айтаётган ҳамма гаплари ёлғондир. Уларни Мен олдингизга юбормаганман.” Эгамизнинг каломи шудир. Юртингиздаги шаҳзодалар ўкираётган, ўлжасини тилка–пора қилаётган шерга ўхшайди. Улар одамхўрлик қиладилар, мулку бойликни қўлга киритадилар, қотилликлар қилиб, беваларнинг сонини кўпайтирадилар. Пайғамбарларингиз эса деворни оқлаган мардикорлар каби, бу гуноҳларни яшириб, устидан оқлайдилар. Ёлғон ваҳийлар кўриб, сохта башоратлар айтадилар. Мен уларга гапирмасам ҳам, ‘Эгамиз Раббий шундай демоқда’ деб гапирадилар.
Выбор основного перевода