Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Шоҳ Довуд уларнинг олдида туриб, гапирди: “Биродарларим, халқим, гапимни эшитинглар! Мен Худонинг оёқ курсиси бўлмиш Эгамизнинг Аҳд сандиғи учун бир оромгоҳ қурмоқчи эдим. Қурилиш учун ҳамма тайёргарликни ҳам кўриб қўйган эдим. Эгамиз Худони улуғланглар! Унинг пойига сажда қилинглар. Зеро, муқаддасдир У! “Эгамизнинг масканига борайлик, Унинг пойига сажда қилайлик”, дедик. Қуддусга душманлари бош бўлди, Унинг ғанимлари равнақ топди. Қуддус беҳад кўп гуноҳ қилди, Шу сабабдан Эгамиз уни азобга солди. Қуддуснинг фарзандлари сургун қилинди, Ғанимлари уларни олиб кетди. Одамлар оҳу нолаларимни эшитди, Бироқ менинг юпатувчим йўқ эди. Ғанимларим эшитди кулфатларим ҳақида, Хурсанд бўлишди қилган ишингдан шунда. Сен эълон қилган ўша кунинг келсин, Душманларим ҳам менинг ҳолимга тушсин. Дарду аламга тўлди юрагимиз, Йиғлайвериб хиралашди кўзимиз.
Выбор основного перевода