Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Қамал пайтида душманларингиз бошингизга солган кулфат туфайли ўз фарзандларингизни, Эгангиз Худо сизларга берган ўғил–қизларингизнинг этини ейсизлар. Ўша пайғамбарлар Менинг номимдан гапиришса ҳам, уларни Мен жўнатмаганман. Улар: «Юртда уруш ва қаҳатчилик бўлмайди», деб айтаётган эканлар, аммо Мен айтаманки, ўша пайғамбарлар уруш ва қаҳатчиликдан нобуд бўлишади. Душманлар шаҳарни қамал қилиб, одамларни қириб ташламоқчи бўладилар. Қамал пайтида азобда қолган халқ ўғил–қизларининг ва бир–бирининг этини ейдиган бўлади.» Шаҳардаги пайғамбарларнинг гуноҳи, Руҳонийларнинг жиноятлари бунга сабаб бўлди. Ахир, улар шаҳарда солиҳ одамнинг қонини тўкдилар. Эгамизнинг Ўзи тарқатиб юборди уларни, Бу йўлбошчиларга энди У назар солмайди. Руҳонийларга ҳеч ким ҳурмат кўрсатмайди, Оқсоқолларга ҳеч ким марҳамат қилмайди.
Выбор основного перевода