Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қани, бойларнинг олдига борай–чи, Улар билан гаплашиб кўрай–чи, Эгамизнинг йўлини улар албатта билади, Улар Худосининг қонунини танишади.” Аммо уларнинг ҳаммаси бўйинтуруғини синдирган экан, Эгамизга итоат этишдан бош тортган экан. Сизларнинг кўзингиз бор, аммо кўрмайсизлар, Қулоғингиз бор, аммо эшитмайсизлар. Эй ақлсиз, бефаросат одамлар, Гапларимни эшитинглар! Ахир, чўпонлар аҳмоқ, Улар Эгамиздан маслаҳат олмадилар. Шунинг учун ҳам ишлари ўнгидан келмади, Қўйлари ҳар ёққа тарқалиб кетди. Эй Эгам, менинг қудратим, қўрғонимсан, Кулфат кунида паноҳимсан. Дунёнинг тўрт бурчагидан халқлар Сенинг олдингга келиб, айтади: “Аждодларимизнинг сохта бутларидан бўлак ҳеч нарсаси йўқ эди, Бу бетайин бутларидан фойда бўлмаган эди. Самария пайғамбарлари орасида Жирканч бир ишни кўрдим: Улар Баал номидан башорат қилишди, Халқимни йўлдан оздиришди. Улар кўрсатмаларимни халққа бузмасдан етказишарди, адолатли ҳукм чиқаришарди. Софдиллик ва тўғрилик йўлларида Менга ҳамроҳ эдилар, кўпларни гуноҳдан қайтардилар. Руҳонийнинг вазифаси одамларга тўғри таълим беришдир. Одамлар унинг олдига маслаҳат сўраб боришлари керак, ахир, Мен Сарвари Оламман, у Менинг элчимдир. Худонинг қонунида барча илм–маърифат ва ҳақиқат мужассам. Сенда мана шу қонун борлиги учун сен кўрларга йўл кўрсатувчи, зулматда қолганларга нур, ғофилларга мураббий, ғўр болаларга эса муаллим эканлигингга ишончинг комил. Шундай экан, сен қандай қилиб бошқаларга таълим бера туриб, ўзингга таълим бермайсан?!
Выбор основного перевода