Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
чунки Исроил ва Яҳудо халқлари — шоҳларию аъёнлари, руҳонийларию пайғамбарлари, Яҳудо ва Қуддусда яшаган ҳамма одамлар қилган ёвузликлари билан жаҳлимни чиқардилар. Эй Мўаб, эсингдами, Исроил устидан кулган эдинг! У ўғримидики, у ҳақда гапирганингда бошингни чайқаган эдинг! Сен гўзаллигинг туфайли мағрурланиб кетган эдинг. Савлатинг туфайли ақл–фаросатдан воз кечган эдинг. Шунинг учун Мен сени ерга улоқтирдим, Шоҳлар олдида шармандангни чиқардим. Эй Эгам, биз Сенга қарши гуноҳ қилганимиз учун шоҳларимиз, раҳнамоларимиз, ота–боболаримиз — биз ҳаммамиз шарманда бўлдик.
Выбор основного перевода